Сарҳисоб ва истиқбол

“COSCOM” МЧЖда касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси вакиллари ҳамда компания бошланғич ташкилотларининг делегатлари иштирок этди.

Тадбирда компанияда узоқ йиллардан буён касаба уюшма фаолиятига бош-қош бўлиб, доимо ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг иш шароитларини, меҳнат муҳофазаси ва маданий ҳордиқ чиқаришини иш фаолиятининг асосий мезонига айлантирган Нусрат Исоқовнинг сўнгги беш йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботи юқори баҳоланди.  

– Касаба уюшмалари фаолиятида  ижтимоий масалалар катта ўрин эгаллайди, – дейди делегат, компаниянинг дилерлик тармоғи бўйича ҳисобот гуруҳи раҳбари Лиля Даянова. – Айниқса, меҳнаткашларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун оммавий спорт турларига, санаторийларга, фарзандларини дам олиш оромгоҳларига имтиёзли тарзда жалб этиш касабақумлардан шз ишига масъулият  билан ёндашишни тадлаб этади. Бу борада  биз компания ишчи ходимлари доимий эътиборида эканлигимиздан мамнунмиз.

Ҳа, етарлича меҳнат шароити, эътибор ва эътироф бор жойда ҳамиша ишчан кайфият хукумрон бўлади. Касаба уюшмаси аъзолари билан ҳамкорликда келгусида фаолиятни янада такомиллаштириш борасида яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинган тадбирда “COSCOM” МЧЖда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига компания мутахассиси Мухиддин Жўраев, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Конфренциясига делегатлар сайланди.

Байрамона руҳда ўтган конфренциясида касаба уюшмасининг фаол аъзолари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.