Бугун - буюк шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!

Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат — бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда туғилди. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди.

Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади. Уч асрдан ортиқ давом этган (1526-1858 й.й.) бобурийлар салтанатига асос солди.

1530 йил  26 декабр куни Аграда вафот этди. Қабри кейинчалик васиятига кўра Қобулга кўчирилган.