Соҳа “Кўчма кубоги”нинг навбатдаги эгаси маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма кубок учун Республика босқичи мусобақаси жорий йилнинг 25-29 март кунлари бўлиб ўтди.

Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш борасида ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Мини футбол спорт мусобақаси бўйича 2000 йил Ўзбекистон Рақамли  технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кўчма кубоги” таъсис этилди.

Кўп йиллар мобайнида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарда ходимлар, айниқса ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида улар учун яртиб берилаётган шароит бунга яққол мисолдир.

Соҳа кубоги учун 2000 йилдан ўтказиб келинаётган мазкур спорт мусобақаси ташкил этилаётган маданий-спорт тадбири ичида алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ушбу спорт мусобақаси тобора оммалашиб бориб, ахборот технологиялари корхоналарининг барчасида зўр қизиқиш билан ўтказиб келинмоқда. Йилдан-йилга мусобақанинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчилари томонидан рақобатчилик маданияти, уйинларнинг тартиби ва интизом талаблари мукамаллашмоқда. Мусобақа иштирокчилари томонидан киритиб келинаётган таклиф-истаклар негизида мусобақа Низомига қатор қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.

Мусобақа иштирокчиларидан шакллантирилган терма жамоа таркиби Низомда белгилаб берилган тартиб асосида 3 та корхона, ташкилот ва муассасалар вакилларидан иборат бўлди.

24 йил давомида ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақнинг  турли босқичларида соҳа корхона ва ташкилотларининг 4 мингдан зиёд ходимларидан иборат терма жамоалар мини футбол бўйича Кўчма кубоги совринини қўлга киритиб келмоқдалар.

Қувонарлиси, бу галдаги мусобақалар айнан юртимизга кириб келган “Наврўз” байрамида ташкил этилиб, асосий мақсад ва шиори Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш мутахассисларни саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спортга жалб этиш, меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари учун яратилган шаротлардан оқилона фойдаланиш, энг асосийси жисмоний тарбия ва спортни соҳа ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг кундалик турмуш тарзига айлантиришдан иборат бўлди.

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашга қодир бўлган алоқа ходим - ўғлонлари Ватанга бўлган садоқатини, ўз касбларига бўлган фидойилигини, мард, бақуват эканлигини намоён этиши билан бир қаторда  “Наврўз” байрамига муносиб туфха сифатида ташкил этилган мини футбол бўйича кўчма кубок учун Республика турнирида белашиш учун саф тортдилар.

Мазкур турнида иштирок этаётган 14 ҳудуддан келган жамоалар шу бугунги кунга қадар ўз ҳудудларида ўнлаб жамоалар ўртасида ташкил этилган шиддатли мусобақаларда оқилона ғолибликни қўлга киритишди.

Кўтаринки рухда, эпчиллик ва мисли кўрилмаган шиддат билан бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра:

1-ўрин “Uztelecom” жамоаси;

2-ўрин “TATU” жамоаси;

3-ўрин “Andijon” ва “Uzmobile” жамоалари.

Ғолиблик супасига кўратилган жамоаларга махсус диплом ва медаллар, мусобақанинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақада иштирок этган жамоалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.