Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида, Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида “Энг фаол электромонтёр” танлови ўтказилди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси «Ўзбектелеком» АК Бухоро филиали билан ҳамкорликда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишлаб, Бухорода «Соғлом она ва соғлом авлод гарови» шиори остида Аёллар спорт фестивалини ўтказди.
Алоқа тарихи музейида Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни Низом талаблари асосида ўтказиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказди.