Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сизни қутлайди.
Ташкилотимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо жамоат ташкилотидир.
Республика кенгаши касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфатларини ифода этади, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият олиб боради. ...
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши пойтахтимизда жойлашган «IT-Park» ҳудудидаги «Ўзбектелеком» АК янги биносининг мажлислар залида жорий йилнинг 16 август куни видеоконференция алоқа тизими орқали ўқув-семинар ташкил этди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи қарорлари ижроси, жамоа шартномаларининг меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқлиги ва бажарилишини мақсадли ўрганиш, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилишини таъминлаш ва назорат тизимини кучайтириш мақсадида Жиззах вилоятидаги бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксак даражага олиб чиқилди десак муболаға бўлмайди. Боиси, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар кўлами йил сайин ортиб бормоқда.
“Ўзбектелеком” АК Тошкент филиали маъмурияти хамда касаба уюшмаси томонидан ички туризм дастурига мувофиқ филиал ходимлари учун Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳат ташкил қилинди.